Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 217
(1-281)

Қизиқувчанлик ила диққат қилдим. У мозор тошида катта ҳарфлар билан "Саид" исми ёзилганини кўрдим. Таассуф ва ҳайратимдан "Эй, воҳ" деб юбордим. Бирдан у карвонсарой эшигида менга насиҳат этган зотнинг овозини эшитдим. Деди:

- Ақлинг бошингга келдими? Дедим:

- Ҳа, келди, лекин қувватим қолмади, чорасизман.

Деди:

- Тавба қил, таваккул қил.

Дедим:

-Тавба қилдим, таваккул қилдим.

Ўзимга келдим... Аввалги Саид йўқ бўлмиш. Ҳозирги Саид ҳолида ўзимни кўрдим.

Мана шундай. Бу хаёлий воқеани Аллоҳ хайрли қилсин. Мен бирикки қисмини таъбир этай. Бошқа жиҳатларни эса сен ўзинг таъбир қил.

Ул сафар - Руҳлар оламидан, раҳми модардан, ёшликдан, кексаликдан, қабрдан, барзоҳдан, ҳаширдан, кўприкдан ўтиб абадул-обод тарафига борадиган бир сафардир.

Аудио мавжуд эмас