Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 242
(1-281)

Қуръони Кариймнинг маъноси тушунилмаса ҳам, ўқилган ва тингланган вақт руҳларда маънавий ва чуқур бир таъсир вужудга келади. Чунки калом - Аллоҳ каломидир. Каломуллоҳдаги ва Исломиятдаги маънонинг қудсиятидандирки, турклар исломият-ла жаҳонгир бўлдилар, қитъалар, шаҳарларни фатҳ қилдилар. Минг йилдан бери исломиятнинг байроқдорлигини қилмоқдадирлар.

Айнан шунингдек, Қуръоннинг бу асрдаги тафсири бўлган "Рисолаи Нур"даги баъзи баҳсларни дастлаб тамоман англай олмасангиз ҳам, унинг маънавий таъсири ва маънавий файзи руҳ ва қалбингизга нуфуз этади, маъно оламингизни истило қилади, қатъийян истифодасиз қолмайсиз. Ва қолмаётирмиз. Ҳам инсон фақатгина ақлдан иборат эмасдир, қалб, руҳ, сир ва виждон каби маънавий латоиф ва жиҳозотга ҳам моликдир. Ақлингиз ҳар бир масалаи иймонияни биринчи ўқишда ҳаққи ила қамраб олмасада, қалб ва руҳ ундан ҳиссасини олади. "Рисолаи Нур"нинг бу маънавий таъсиридан, "Рисолай Нур"нинг илк таълифи замонида саккиз-ўн нафар Нур талабаси бор бўлган бўлса, ҳозир миллионларга етган. Дунё фикр жараёнлари ичида энг қувватли бир иймон жараёни ўлароқ Онадўлини истило этди. Оврўпа, Амриқо, Осие қитъаларигача ҳам ўзининг мавжудлигини ва қувватини қабул эттирди, дин душманларини даҳшатга тушириб. мағлубиятга дучор қилди, иймон ва исломиятга ҳаёт ва ҳаракат берди, янги наслни фарақлантирди ва қаҳрамон ва жанговор фитратларни инкишоф эттириб, жиҳоди исломия майдонларида ҳар нарсани иймон йўлида фидо эттиражак даражада ҳаракатга келтирди ва ҳаракатлантирмоқдадир.

Аудио мавжуд эмас