Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 240
(1-281)

Бадиуззамон Саид Нурсий ҳазратлари дерларки: Рисолаи Нур бошқа китоблар каби фақатгина илм бермайди, унинг маънавий дарси ҳам бордир". Мана шу маънавий дарснинг таъсиридирки, "Рисолаи Нур"ни ўқиганларнинг руҳ ва қалблари, виждон ва латоифи ул файзбахш дарсдан хиссаларини ва озуқаларини олаётирлар. Бу маънавий дарснинг нуфузи эмасмидирки, "Нур Рисолалари"ни ўқиганларнинг маънавий оламлари Илоҳий Нурлар-ла ювилаётир. Ва илоҳий бир жозиба ва Илоҳий бир таъсир ила иймон ҳақиқатларига мусаххар ва мафтун ва мажлуб бир ҳолга келиб, Аллоҳ ва Расулуллоҳ йўлида юксалаётирлар. Илми иймон ошиқлари ’Рисолаи Нур" ўқиётир. Диний маълумот истаганлар Рисолаи Нур ўқиётир. Ҳақиқат изловчилар "Рисолаи Нур" ўқиётир. Мужодалачи мужоҳид фитратлар "Рисолаи Нур" ўқиётир. Ҳамосат, баҳодирлик ва қаҳрамонликнинг чўққисига эришишни истаган қобилиятлар "Рисолаи Нур" ўқиётир. Миллатпарварлар "Рисолаи Нур" ўқиётир. Фан ва санъат арбоби "Рисолаи Нур" ўқиётир. Мусбат илм ҳавасмандлари "Рисолаи Нур" ўқиётир. Аҳли тасаввуф Рисолаи Нур ўқиётир. Адабиёт иҳлосмандлари "Рисолаи Нур" ўқиётир. Демак, ҳар бир табақаи инсонийя "Рисолаи Нур"га нисбатан руҳида буюк бир эҳтиёж туймоқда ва ундан истифода этмоқдадир. Биродарлар!

Аудио мавжуд эмас