Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 237
(1-281)

Бизга вақтнинг қийматини идрок эттирмоқда, тақвим варақларини орқага қайтмаслигини ва қалб ва ақлимизга таъсирли бир суратда хотирлатиб, умр сармояси бўлган вақтимизни қийматлантириш шавқи ва азмини бермоқдадир. Иш вақтларида у ёқ-бу ёқда бекордан-бекорга санқиш ва ёки лозим деб ўйлаганимиз, аслида эса, биз учун фойдасиз нарсалар билан вақтларимизни ўтказишдан бизни қутқармоқдадир. Ҳатто, истироҳат вақтларида ҳам иймон ҳақиқатларига хизмат қилиш севгисини уйғотиб, Раҳмати Илоҳий томонидан ҳаракат ичига дарж этилган фаолият завқини тоттирмоқда, шундай фоний бир умрда боқий бир ҳаётни қозониш йўлидан юргизмоқда.

Қийматли қардошларим!

"Рисолаи Нур"нинг юксак қийматини том баён этиш ғоят мушкулдир. Унинг қиймати уни доимий ва садоқат билан ўқиганларни руҳини шу қадар қамрамоқдаки, шу қадар ўзига ром ва мафтун этмоқдаки, таҳқиқий иймон мартабаларида тараққий этган у фидокорлардан бирининг бошига бутун дин душманлари тўпланиб, "Рисолаи Нур"дан воз кечиришга уринсалар ҳам, муваффақ бўла олмаслар ва бўла олмадилар.

Аудио мавжуд эмас