Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 236
(1-281)

Қийматли қардошларим!

"Рисолаи Нур"нинг юксак қийматини англашда ва ё уни эшитиб танишда бир оз кечиккан ёшлар ичлари сирқираб-сирқираб шундай деяётирлар: "Кеч уйғонган қийматдор бу ёшлигимни фоний, ўткинчи нарсалар билан зое этмасман ва фақат Қуръонга ва иймонга хизмат йўлида севикли Аллоҳим ва севикли Пайғамбаримнинг амрларига итоат йўлидаги хизматларга вақф этаман. Фақат шу тарздагина бу муваққат ёшлигим эвазига боқий бир ёшликни қўлга киритган бўламан". "Рисолаи Нур"га бу қадар боғлиқликни кўриб, булар дунёдан алоқаларини узган экан, деган фикрга борилмасин. Билъакс, бу жиҳат қуйидагича хатти-ҳаракатимиздан ойдинлашади: Ёлғиз бўлсак, ишларимизни; талаба бўлсак, дарсларимизни; маъмур бўлсак, вазифаларимизни; тужжор бўлсак, тижоратимизни қилмоқдамиз. Дунёмиз машғулотимиз нақадар кўп бўлса ҳам, дарс ва имтиҳонларимиз қай даража оғир бўлса ҳам, "Рисолаи Нур"ни ўрганишга ва хизматга барибир вақт топмоқдампз ва топа оламиз. Вақт ажратмоқдамиз ва ажрата оламиз. Зеро, ҳар куни нон, сув ва ҳаво эҳтиёж бўлганидек, ҳар куни Қуръон ва Иймон ҳақиқатларидан маънавий озуқалар олишга булардан кўра кўпроқ муҳтожмиз.

Ҳа, "Рисолаи Нур" ила машғулотларимиз иш ва дарсларимиздаги муваффақиятни қат-қат орттириб, бизга қувват ва ҳавас бермоқдадир. Бизда дунёда дин учун ишлаш фикрини уйғотмоқдадир.

Аудио мавжуд эмас