Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 234
(1-281)

Хуллас, инсонга таъсири бениҳоя катта бўлган бу асарни давомли равишда ва таанний ила, лугатларнинг маъноларини ўрганиб, диққат-ла ўқиёлсангиз, кечаюкундуз шуғулланган Нур талабалари каби, сиз ҳам катта бир ҳузур ва саодатга эришасиз. Ҳам ғоят жаввол ва фаол бир ҳолга келасиз. Бу қудснй асарларни кунларча ўқишдан келадиган илоҳий роҳат сизни шодлантиради. Ҳақиқий қийматини ҳеч бир мезон ила ўлчаб бўлмайдиган бу асарлар билан машғул бўлишга беш дақиқангизни ҳам бекорга кетказмассиз. Доимо чўнтангизда, ёнингизда Нурларни олиб юриш, ўқиш. доимо ўқиш учун вақтларингизни буюк бир қиймат-ла қийматлантиражаксиз. "Нурлар"ни ўқимоқ севгиси ила, Нурларни ўқимоқ ҳаяжони ила, Нурларни ўқимоқ эҳтиёжи ила ёнажаксиз.

Ҳа, дўстлар, "Рисолаи Нур" шундай жозибадор бир асардирки, у билан Қуръонга ва иймонга хизмат этишнинг қудсиятини ва буюклигини англаган, дунёдалигингизда сизларни жаннатта даъват этсалар ҳам, бундай муқаддас бир вазифани, бундай улвий бир саодатни энди ташлаб кетишни истамассиз. Иймон жиҳати ила ва иймонни қутқармоқ даъвосига хизмат этиш ғояси ила дунё бир маънавий жаннат ҳукмида эканини ҳис этажаксиз.

"Рисолаи Нур" сари ҳаракат қилганлар иймон ва исломият хизмати йўлида шундай бир фароғат ва фидокорлик соҳиби бўлганларки, уларда манфаати шахсия дейилган оддий ва тубан мақсадлар жой топиб, ўрнаша олмаган.

Аудио мавжуд эмас