Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 232
(1-281)

Дўстлар!

Модомоки Қуръони Кариймга ёпишганлар дунё ва охират саодатига эришар эканлар, унинг порлоқ тафсири бўлган "Рисолаи Нур"ни ўқиб, шунга кўра амал қилганлар ҳам ҳақиқий саодатни - Қуръоний ҳаётни топажаклар, иншааллоҳ. Бу иймоний асарларни ўқиган ёшларнинг иймони қувват-ланади. Истиқболлари порлайди, илм ва ирфон соҳиби бўладилар. Ўзларини ҳам ватанга, ҳам миллатга, ҳам ота-оналарига фойдали юксак ахлоққа соҳиб ёшлар сифатида намоён этадилар. Аллоҳнинг холис бир қули, Пайғамбарнинг (с.а.в.) ҳақиқий бир уммати ҳолига келмоқ бахтига ноил бўладилар.

"Рисолаи Нур" ҳақида маълумот сўраган дўстларимизга келсак, бу хусусда бир фикр билдириш учун бирон жойдан изоҳот олишнинг ҳожати йўқдир. Сиз бу файёз асарларни ўқинг, бевосита ўз жаҳд ва шахсий ғайратингиз ила уни англашга ва танишга киришинг. У илм ва ирфон хазинасига ўзингиз киринг, ўшанда орзу этган маълумотингизни чинакам қўлга киритган бўласиз. Ҳа, "Рисолаи Нур"ни ўқиган сари, Қуръон нури ичингизга тўлади. У Қуръоний ҳақиқатлар ичингизни ва ақлингизни ва қалбингизни танвир этажак ва иймонингизни инкишоф эттириб қувватлантиражакдир. "Нур Рисолалари"ни ўқиган сари, илоҳий бир файз руҳоний ва маънавий оламингизни қоплаяжакдир.

Аудио мавжуд эмас