Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 229
(1-281)

Инсониятга, миллатларга хизмат қилмоқдалар. Шветсия, Норвегия ва Финландия энг буюк илм эгаларидан муташаккил бир ҳайъат майдонга келтирганлар. Ёшларга нажот бера оладиган халоскор бир китобни йилларча излашган, ниҳоят, ёшликни энг юксак ахлоқ ила безантириш ва дунёда очиқ фикрли, мустақийм илм эгаси қилиш учун Қуръони Кариймни ўқитмоқ ягона чора эканига амин бўлишган.

Исломиятни ва Қуръонни қадрлаган чет элликлар бисёрдир. Бу ҳақда кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

Хуллас, мусулмон бўлмаган кимсалар Ислом Китобининг қийматини тақдир этиб, ундан истифода қилишаётган бир пайтда уйғоқ мусулмон турк ёшлари, ажабо, бунга бефарқ қараб тура оларми?! Қатъийян ва асло тура олмас ва хотиржам ухлай олмас.

Маъбуди Зишонимиз бўлган Жаноби Ҳақ ёшлигимизнинг энг улвий ва энг қудсий эҳтиёжларига том жавоб берадиган бир илми ҳақиқат хазинасини йигарманчи асрда ҳам майдонга келтирди. Ана шу бой дафинаи илмия Қуръони Кариймнинг ҳақиқий ва порлоқ бир тафсири бўлмиш "Рисолаи Нур"дир. Бу асарлар Қуръони Ҳакиймдан сизиб чиққан ва унинг асосида ёзилгандир.

Аудио мавжуд эмас