Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 230
(1-281)

Асарни таълиф этган Бадииуззамондир. Жами ҳақиқий илм эгалари муттафиқан "Рисолаи Нур"нинг бу муҳташам муаллифи "Базиуззамон" дейилишга лойиқ бир шахсият эканини тасдиқлашгандир. "Рисолаи Нур" асарлари миллат ва ёшликни залолат ва бузилиш гирдобларидан қутқарадиган бир тафсири Қуръон эканини тақдир ва таҳсинлар-ла тасдиқлашгандир. Аммо бу айтилганларга қарамай, бу қадар буюк бир шоҳасарнинг муаллифини бугун ҳар ким ҳам том танийди, деб бўлмайди. Ҳа? дўстлар, ичимизда ўн беш-йигирма йилдир, коммунйстлар ва динга душман жараёнлар кўплашиб ҳаракат қилмоқдалар. Улар бундай доҳийларимизни миллатга танитиш у ёқда турсин, ҳар турли иснодлар-ла ёмонлаб келмоқдалар. Бунга муваффақ бўлмоқ учун эса, бор имкониятлардан истифода этишга киришганлар. Ҳақиқий ва мужоҳид илм одамларимизни миллатга ёмон кўрсатиш учун бор ғайратларини ишга солганлар. Узоқ йиллар биз алданган ва алдатилган эканмиз.

Ҳозирга қадар дин одамларимиз ҳақида бизга қилинган уйдирма талқинотларни ва ёлғон-яшиқ ташвиқотларни бу аламли ҳақиқатлардан воқиф бўлгандан сўнггина бошимиздан чиқара олдик.

Аудио мавжуд эмас