Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 231
(1-281)

Манфий тушунчаларимизни тарк этдик, ҳақиқий мунавварлар истифода этадиган қудсий китобимиз Қуръонга ёпишдик ва Қуръони Ҳакиймнинг бу асрда юксак бир тафсири бўлган "Рисолаи Нур" орқали Қуръон ва иймон ҳақиқатлари-ла мунаввар бўла бошладик.

Ҳа, Абдулқодир Гийлоний, имоми Ғаззолий ва Мавлоно Жалолиддин Румий каби, Исломиятнинг биттадан қуёши ҳукмида бўлган доҳий буюкларимизнинг асарларини ва ҳақиқий қийматларини бугунги ёшлар нақадар била олмаётган бўлса, Бадиуззамон Саид Нурсийдек мисилсиз бир муфассири Қуръонни шу қадар том таний олмаяпти. Уларнинг танишга, асосан, хуфяю ошкор дин душманлари махсус майдон бермаслар. Аммо, шунга қарамай, бундай бир муфассирнинг ва бир РЮЛОМ доҳийсининг бу асрда ҳам мавжуд эканини шахсий ғайратлари ила ўрганганлар Бадиуззамоннинг тарихий ва жаҳоншумул қийматини дарҳол идрок этиш ва асарларидан фойдаланиш учун ҳол-жонларини фидо қилмоқдалар.

Ҳа, дўстлар! Қахъий ва комил бир қаноат-ла дея оламизки, бу асрдаги инсонларни саодатга эриштирадиган, уларни ақлан ва қалбан иқно этадиган асар фақат "Риоолаи Нур"дир. Бу ҳукм "Нур Рисолалари"ни ўқиган мунаварларнинг қатъий бир ҳукмидир. Ҳам бу қаноатнинг ҳақлиги "Рисолаи Нур"даги илмий қудрат ва ўзига хослик очиқ кўрсатиб турибди.

Аудио мавжуд эмас