Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 233
(1-281)

Ҳаётда сизга бир ҳузур ва саодатнинг фароғати ичида яшай олишнинг эшиклари очилажакдир. Дунё охиратнинг бир экинзори экан бу фоний дунёга абадий бир ҳаётни қозониш учун келганингизни ўрганажаксиз, бундай иймон жиҳатидан дунёнинг жаннатдан ҳам завқли эканини ҳис этажаксиз. Сўнгсиз ва маънавий бир шавқ ва ишқ-ла дунёни бу ўткинчи ҳаёт учун эмас, балки абадий бир ҳаётни ва боқий бир саодатни қозониш учун севажаксиз.

Ҳам, намоз ўқиш ва ибодат буюк ва қудсий бир завқ эканини яна бир бор англайсиз. Намозда Робби Роҳиймимизнинг, Аллоҳимизнинг ҳузурида турмоқдан шу қадар теран ва илоҳий бир завқ туя бошлайсизки, намозсиз ўтган кунларингиз изтироб ва сиқинтилар-ла тўлади, энг севинчли, энг масъуд онларингиз Аллоҳга ибодатда ва таотда ўтган дамларингиз эканини биласиз.

Дўстлар!

’Рисолаи Нур" йигирманчи аср мусулмонларини ва бутун инсонларни фикр қоронғуликларидан ва мудҳиш залолат йўлларидан қутқармоқ учун муаллифнинг ихтиёри ила эмас, балки бир эҳсони илоҳий ўлароқ ёзилган илҳомий бир асардир.

Аудио мавжуд эмас