Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 235
(1-281)

Зеро, Нур талабаларида энг биринчи мақсад ва энг буюк ғоя Ризои Илоҳийдир. Аллоҳга ҳадсиз шукрлар бўлсинки, "Рисолаи Нур" сари ҳаракат қилиш муқаддас китобимиз Қуръони Азимушшонга хизмат эканини билган уйғоқ ва қийматдор ва фидокор дўстларимиз милёнлардан ошгандир. Ақли жойида бўлганларга ғоят ошкор кўриниб турган бу ҳақиқатни ҳеч бир инсон инкор этолмайди. Аллоҳ учун бир ҳаракат бўлган "Рисолаи Нур" фаолиятларида Илоҳий бир ишқ ва шафқ-ла, қалбий ва руҳий бир севги ила тун-уйқуларини ҳам фидо этаётганлар кўплаб топилади.

Қаранг! "Рисолаи Нур"га хизмат этаётган шундай талабалар борки, улардан бирига: "Рисолаи Нур ўрнига мана бу китобларни кўчирсанг, сенга амриқолик миллиардер Форднинг сарватини берамиз". дейилса, у бахтиёр талаба "Рисолаи Нур" сатрларидан ҳатто қаламининг учини кўтармай, шундай жавоб беражакдир:

"Дунёни бор сарвати ва салтанати ила берсангиз ҳам, қабул этмасман. Чунки Жаноби Ҳақ бизга "Рисолаи Нур"нинг мутолааси ва хизмати ила туганмас, боқий бир хазина беражакдир. Ажабо, сизнинг бу дунёвий сарватингиз мени масъуд этадими? Бу даргумон. Аммо Роббимиз эҳсон этадигаи боқий сарват ила ҳақиқий саодатга эришишимизга шак ва шубҳа йўқдир".

Аудио мавжуд эмас