Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 228
(1-281)
Йигирманчи Мактуб
АНҚАРА УНИВЕРСИТЕТИДА ЎҚИЛГАН БИР НУТҚ

"Рисолаи Нур"нинг дарси ила ва азиз, қийматли устозим Бадиуззамоннинг ҳиммати ила ҳозирланган бу маъруза Рисолаи Нур ҳақида тотли ва завқли бир суҳбатдир, "Рисолаи Нур"нинг қиймат ва аҳамиятини ифода этиш эмасдир, бунга жасоратим йўқдир. Чунки мен "Рисолаи Нур"нинг энг мубтадий, энг ожиз бир талабасиман. Миллатлар ичида шуҳрат қозонган шоҳасарнинг қийматини англатишга савиям кифоя эмас. Бу буюк шараф "Рисолаи Нур"нинг мунаввар идрокли ва тақдиркор ўқувчиларига махсусдир.

Мен "Рисолаи Нур"га етишгунимга қадар матбуотимизда ва китобларимизда Қуръони Кариймнинг қийматини англатадиган бирор нарса ўқимаган эдим. Кейинроқ англадимки, Қуръони Кариймни ярим асрдан бери бизнинг адибларимиздан кўра кўпроқ ажнабий улуглари тақдирлашаётир экан. Амриқода Оқ Уйда бутун дунёнинг ва коинотнинг қуёши бўлган Қуръони Ҳакийм яшил ипаклилар орасида ўзи лойиқ бўлган юксак мавқеларни эгаллаб турибди экан. Мужидлар, файласуфлар, руҳийшунос, жамиятшунос, мураббий Қуръони Карийм асосида ёзилган асарларни ўқимоқдалар, бу муқаддас китобдан олган маълумотлари ила асарлар битиб, дунё миқёсида шуҳрат қозонмоқдалар.

Аудио мавжуд эмас