Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 239
(1-281)

Шундай экан, келингиз, қардошларим! Нурларнинг дарсида тиззани тиззага, хизматида қўлни қўлга, жиҳоди динияда елкани елкага берайлик. Нурлардан нур, иймоний дарсларидан дарс олишга қаттиқ муҳтож бўлганимиз "Нур рисолалари"га биргаликда интилайлик, курашайлик, гаплашайлик. Аллоҳ йўлида, дин йўлида чопайлик. Динсизларга қарши мужодала байроғини очиб, жиҳоди диния майдонларида, хизмати иймония муҳитларида тотли жонларимизни фидо этайлик.

Қийматли қардошларим! "Рисолаи Нур"да кўп устун фазилат ва хусусиятлар бордир. У мумтоз ва мустасно хосиятлар ҳозирга қадар таълиф этилган ҳеч бир асарда кўрилмаган. Умрини ўқиш ила кечирган ҳақиқий илм одамларидан "Рисолаи Нур"ни ўқиганлари бу ҳақиқатни изҳор этаётирлар. Ва бу қадршунос ва устун шахсиятлар бу замонда яшаган инсонларнинг илми нақадар бой бўлса ҳам "Рисолаи Нур"ни ўқишга муҳтож эканликларига қаноат ҳосил қилмоқдалар. Аноният ва илмий қизганчиқлик каби хасталикларга мубтало бўлишдан қўрққан фазилатли олим ва мунавварлар "Рисолаи Нур’та дарҳол отилмоқдалар. Баъзилари олтмиш-етмиш ёшда бўлсалар ҳам, "Нур Рисолалари"га талаба бўлиш шарафи ва неъматини қозонишга ҳаракат қилмоқдалар.

Аудио мавжуд эмас