48. Баъзан шундай бўладики, бир калима бир қўшинни ҳароб қилади, бир замбарак ўқи, ўттиз миллионнинг маҳв бўлишига сабаб бўлади. (Изоҳ)
49. Бир дона тўғрилик, бир хирмон ёлғонни ёқиб юборади. Бир дона ҳақиқат, бир хирмон хаёллардан устун. "Ҳар сўзинг тўғри бўлмоғи шарт, бироқ ҳар тўғрини сўйлаш тўғри эмас."
50. Гўзал кўрган, гўзал фикрлайди. Гўзал фикрлаган, ҳаётидан лаззат олади.
51. Инсонларни жонлантирувчи нарса умиддир, ўлдирувчи эса умидсизликдир.
52. Қадимдан бери иълои Калиматуллоҳ*ни ва истиқлолнинг бардавомлигини ва Ислом учун фарзи кифоя бўлган жиҳодни деруҳта қилишлик билан ўзини яквужуд Ислом оламига фидо қилишга вазифадор бўлган ва ҳалифаликка байроқдорлик қилиб келган бу давлати Исломиянинг фалокати, Олами Исломнинг саодати ва келажакдаги ҳуррияти билан тугалланади. Чунки бу мусибат, ҳаётимизнинг асоси бўлган Исломий бирдамликнинг тараққий топиб майдонга чиқишини ҳориқулода бир тарзда тезлаштириб юборди.
-------------------------------------------(Изоҳ) Бир серб аскарининг Австрия Валиахтига отган бир замбарак ўқи, Биринчи Жаҳон урушини портлатди, ўттиз миллион инсонни маҳв бўлишига сабаб бўлди.
Бундай шароит остида баъзан озгина бир ҳаракат, инсонни Аълои Иллийинга чиқаради ва баъзан шундай ҳолат бўладики, оз бир амал инсонни асфали софилийнга туширади.