ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 136
(1-156)

Рисолаи Нурларнинг, Қуръони Каримимизнинг ҳақ китоб эканини кўрсатган, биз англай оладиган ва тушуна оладиган ҳақиқатлар қуёшидан бошқа нарса эмаслигига бутун дунё шоҳиддир. Рисолаи Нур оби-ҳаёт қатраларини ва шуълаларини қорайган руҳларга томизмоқ ила, бу асримизда ва келажак даврларда, инсониятга қарата: "Вазифангни бажар!" дея нидо қилган Илоҳий бир муаллимдир.

Қуръонимиздан ва иймонимиздан жуда узоқ қолган собиқ даврларда, залолат жарликларига юмалаб, билмай абадий ҳибс ва қатлларга дучор бўлишга интилган у қоронғу кунларимизда, қўлингизда Қуръоннинг нурли ва олмос қиличи ила келдингиз. Барла яйловларига тушдингиз. Динсиз фалсафа ва табиатпарастларни бўйин эгдирдингиз, тиз чўктирдингиз. Барча қора тушунчалиларни мот қилиб коммунизм, сионизм ва масўнларнинг белларини, қайта тиклолмайдиган даражада синдирдингиз.

Жаноби Ҳақ Сизни ва бу орқали Нурларни, аҳли иймонни ҳақиқий иймон даражасига юксалтириб, абадий зулмат ўрнига абадий саодатни таъминлаш учун эҳсон этганига ҳеч шубҳамиз қолмади.

Аудио мавжуд эмас