ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 138
(1-156)

Ҳам уларга йўл кўрсатадиган ҳақиқий бир ўрнак эдингиз. Келажак наслларни абадий қатлга маҳкум этмоқ истаганлар, сиз Устозимизни кўп марталаб заҳарласалар ҳам, у заҳарлар бу жиноятнинг азаматидан ҳуркганлар ва заҳардан дорига айланиб, аҳли куфр ва аҳли иймонни айирувчи биттадан ҳужжат бўлганлар.

Сиз Ҳазрати Устозимиз, бизнинг қутқарувчимиз қилиб тайинланганингиздан, Аллоҳнинг изни ила дорлар ҳам биттадан эълоннома ҳукмига ўтганлар. Анқара ишида, қаҳрамон кекса ва ёш оғаларимиз; кеча минглаб бўлган, бугун миллионлардан ошган талабаларингизнинг юксак хислатларини бутун Исломият номидан исбот этиб, биттадан ўрнак бўлдилар.

Анқара биринчи оғир жазо Маҳкамаси ҳайъатининг қаршисида, нурли қардошларимизнинг биринчи муҳокамаларида бўлдик. Кўниядан уч Нурчи аёллар қатнашган эдик. Юзлаб аёл ва эркак қардошларимиз билан ҳақнинг ҳақиқатини кўрдик ва шоҳид бўлдик. Бир адвокат оғамиз, шахси ва маслаги сўралганда: "Рисолаи Нур хизматкориман," деганди. Рисолаи Нурни қандай таниганини англатаркан: "1952-йилда Нурларни танидим, 1954-йилда хизматига кирдим, 1957-йилда ҳуқуқ факул_тетини битириб ўзимни Нур хизматига топширдим," деган он кўз ёшлар ичра қолдик. "Аллоҳ, Аллоҳ!" демоқдан ўзимизни тўхтатолмадик. Сиз Ҳазрати Устоздан ва Нурларнинг хизматида бўлган оғаларимиздан Аллоҳ рози бўлсин.

Аудио мавжуд эмас