ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 140
(1-156)

Мағлубият эса, кечаги ва бугунги динсиз гуруҳларникидир. Иймонли кўнгилларни ҳеч бир қувват мағлуб қилолмаслигига бутун дунё шоҳид бўлмоқдадир. Рисолаи Нурнинг иймон хизматидаги зафари, буни яна бир бор кўрсатади.

Сиз бўлмасайдингиз, биз бу асрнинг риёкорликдан иборат фоний зийнатларини, маданият асрининг амри дея кўпдан қалбларимизга ўрнаштириб, руҳларимизни олмос савиясидан ифлос кўмир моҳиятига туширган бўлардик. Жаноби Ҳақ сиз туфайли бизларга нурларимизни эҳсон этганидан, Нурларимизнинг ёруғлигида у зулматли кечалар ила у ҳийлакорлар маданиятининг чиркинликларини яққол кўра оляпмиз. Аллоҳимизнинг бу иноятига ҳамду-санолар айтамиз.

Бу асрнинг қанчалик қўрқинчли ва қанчалик даҳшатли бир асрлигини кўра билмоғимиз учун, фақат ва фақат ҳақиқий иймоннинг дурбини ила кезмоғимиз вожиб бўлади. Иймон дурбинини қалб ва кўзларига тақмаганларни, беманиликларни фазилат қилиб кўрсатган бу мимсиз маданиятнинг залолат ботқоқлари ютиб юбориши мумкин деган тушунчаси ила, биз Нур шогирдлари жуда қийналардик. Аммо Нурлар Оврупаликларнинг ҳам руҳларига кириб, кундан кунга беманиликлардан тозалаётганини келган мактублардан биляпмиз.

Аудио мавжуд эмас