ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 143
(1-156)

(Ҳасан Файзий, Ҳалил Иброҳимдек Нурнинг қаҳрамонлари каби, Истамбулда аёллар тоифасидан Нурларга хориқо бир алоқа кўрсатган хонимларнинг мактубидир.)

Кўп муҳтарам, кўп муборак, буюк Устоз афандимиз Ҳазратлари!

Биз заиф бечораларни талабаликка қабул қилганингиз учун жуда кўп севиндик. Дунёлар бизники бўлди. Кўзларимиз севинч ёшлари ила тўлди. Йиғладик... ва йиғлаб, Раббимиз Таоло Ҳазратларига ҳадсиз шукрлар айтдик. Жаноби Ҳақ бу фақирларни, юз ўттиз дона ўхшаши йўқ асарлари ҳар ерда ишқ билан ўқилган, сиз каби, дунёда ягона Бадиуззамон бўлган ҳашаматли бир Устознинг дуоларига дохил айлади. Бу замоннинг энг буюк зоти бўлган Рисолаи Нур соҳибининг талабаси бўлишдек, жуда буюк бир шарафга, жуда буюк бир неъматга восил қилди...

Оҳ Устозимиз, на қилайлик! Ҳадя қабул этсангизки, ҳадя жўнатсак. Сиз бизнинг абадий ҳаётимизни қутқардингиз. Биз сизга энг кичик яхшилик ҳам қилолмаймиз.Гарчи дунё тўла яхшилик қилинса ҳам, барибир сизнинг бизни иймони комилга эриштирган Рисолаи Нур каби буюк бир лутфингизга тенг келолмас.

Аудио мавжуд эмас