ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 144
(1-156)

Жаноби Ҳақ сиз Устозимиздан абадий рози бўлсин, сиҳат-саломатлик берсин. Ва бизларни Устозимиз Бадиуззамондан айирмасин... Омин...

Эй Раббимиз! Севикли Пайғамбаримиз Ҳабибинг ҳурматидан, бу дуомизни қабул айла. Омин...

Буюк Устоз Афандимиз! Ўзимизни сизга талаба бўлишга лойиқ кўрмаяпмиз. Сизнинг бизларга бўлган кўп шафқатингиз, жуда зиёда ҳамиятингиз бизларни дунёю охиратда саодатга қовуштирадиган Рисолаи Нур талабалигига дохил этмоқдадир. Рисолаи нурни ўқияпмиз. Охиратли ҳамшираларингиз Рисолаи Нурга жуда муштоқдирлар. Биргаликда ўқияпмиз. Нур Рисолаларидан кўп, ҳам жуда кўп фойдалар оляпмиз. Бизлар ҳозирга қадар Рисолаи Нурда аёлларга берилган муқаддас дарсларни, ҳеч бир китобларда кўрмадик, ҳеч бир домладан эшитмадик. У жуда қийматли, жуда гўзал, жуда тотли иймон ҳақиқатлари бизнинг руҳимизнинг озуқасидир. Рисолаи Нурдаги муқаддас Қуръон ҳақиқатлари бизнинг қалбимизга таъсир қилиб, қалбимизда нурли муҳаббат оташларини ёндирмоқда, иймонимизга қувват бермоқда, маънавиятда даражаларимизни юксалтирмоқда. Рисолаи Нур бизни фитналардан узоқлаштирмоқда, тўғри йўл бўлган Қуръон йўлига боғламоқда. Бизни шайтонларнинг, жинларнинг ва бизни дин пардаси остидаги алдовчи, йўлдан оздирувчи кимсаларнинг шарридан сақламоқда. Ҳақ Таоло Ҳазратлари сиз Устозимиздан абадий рози бўлсин, узун умрлар берсин... Сиз Устозимизга бўлган ташаккурларимиз бениҳоядир.

Аудио мавжуд эмас