ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 147
(1-156)

Бунга жуда муҳтож эдик. Бизни абадий саодатларга ноил қиладиган, бизни Қуръон нурлари ила нурлантирадиган, Қуръони Кариймнинг бениҳоя файзлари ила файзлантирадиган Нур Рисолалари каби бир Устозга, бир асарга эҳтиёжимиз катта эди. Демак бу Нурларни, бу асарларни, бу Устозни кўрмаётган эдик. Демак ғафлатда эдик. Кўрдик, ўзимизга келдик, уйғондик, Рисолаи Нурга ёпишдик. Бошқаларнинг алдовларидан қутилдик. Нур Рисолаларидаги Қуръон, иймон нурларига эришдик, Алҳамдулиллаҳ. Аллоҳнинг бу буюк лутф ва карамига ҳадсиз шукрлар айтамиз...

Устозимиз, биз Нур Рисолаларига руҳу жонимизла ёпишяпмиз. "Хонимлар Раҳбари," "Ёшлик раҳбари," "Кичик Сўзлар," "Хасталар Рисоласи," "Кексалар Рисоласи", бизнинг энг буюк раҳбаримиздир. Бизнинг фожиаларимизни кетказган нуроний дарсларимиздир. "Хонимлар Раҳбари" такрор-такрор ўқилишга шояста бир асарингиздир. Ўқиган сари ўқигимиз келади. "Ёшлик Раҳбари"ни такрор-такрор ўқияпмиз. Такрорлаган сари кўпроқ англамоқдамиз. Руҳ ва қалбимизда таъсири зиёдалашмоқда.

Аудио мавжуд эмас