ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 149
(1-156)

Чунки Нур Рисолаларини қайта-қайта ўқиган сари, бу дуолардан янада зиёда файз оляпмиз. Дуоларни, вирдларни муборак кечаларда, хусусан Лайлатул-Рағоиб ва Лайлатул-Меърож ва Лайлатул-Барот, Лайлатул-Қадр ва Жума кечаларида ўқияпмиз.

Жаноби Аллоҳ, шафқатга муҳтож бўлган биз аёлларга, сиз каби кўп шафқатли, кўп марҳаматли бир зотни Устоз айлади. Ер юзида энг тўғри ва энг юксак, энг ҳақиқий бир муршид бўлган Нур Рисолаларини бизларга эҳсон қилди.

Фоний бир Устозга ёпишмаганмизки, у вафот этгандан кейин биз муршидсиз (йўлбошчисиз) қолсак. Ўлмайдиган, боқий Қуръоннинг тафсири бўлган Рисолаи Нур каби Устозимиз бор. Рисолаи Нурга талаба бўлиш, энг буюк бир шарафдир. Қуръон ҳақиқатларини қалбимизга, руҳимизга, ақлимизга таъсир қилдирган Нур Рисолаларига боғланмоқ, Қуръонга, Исломиятга боғланмоқдир.

Хусусан аёлларнинг соддаликларидан фойдаланиб алдовчи кимсалар кўп бўлган бу алғов-далғов даврда, энг тўғри йўл, энг тўғри раҳбар, энг ҳақиқий Устоз, Рисолаи Нурдир. Рисолаи нур, Қуръон йўлидир.

Аудио мавжуд эмас