ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 151
(1-156)

Дин учун, иймон учун фидоий бўлмоқдалар. Рисолаи Нурга инониб, унинг йўлида барча мушкилотларга кўкрак очмоқдалар...

Сиз Қуръони Каримда аёлларнинг қийматини, иффат ва номусини муҳофаза этган, уларни пасткаш назарлардан қўриқлаган оятни тафсир қилганингиз учун, динсизлар сизни ўлим маҳкамасига бердилар, зиндонларга отдилар. У маҳкамаларда сизга бериладиган ўлим жазосидан қўрқмадингиз. Чидаб бўлмас исканжаларга чидаб келдингиз, қўрқмадингиз. ёна у Ояти Кариманинг тафсири бўлган ва аёл ҳуқуқини муҳофаза қилган Рисолангизни матонатла мудофаа этдингиз. Бу асрда ёмонликлар ичра қолган ва диний, ҳақиқий бир қўриқловчига жуда муҳтож бўлган аёлларни гуноҳлардан сақлаган, юксалтирган рисолангизни барибир нашр этдингиз, бизларга мадад учун юбордингиз. Бизга ҳўжайинларимиз демоқдаларки: "Бу ўттиз-қирқ йил ичида, аёлларни мудофаа этган Исломий бир асарни ёзмоққа ҳеч бир кимса жасорат қилолмади. Бундай бир асарни, динсизларнинг исканжалари остида фақат Бадиуззамон ёза олди. Аёллар оламида буюк бир раҳбар бўлди..."

Устозимиз, Сиз динсизлар кўп бўлган бундай бир замонда, Сизни йўқ қилиш учун иш олиб борган маҳкамаларда Қуръонни ва Исломиятни мудофаа этдингиз.

Аудио мавжуд эмас