ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 148
(1-156)

"Сўзлар"ни, "Хасталар Рисоласи"ни, "Кексалар Рисоласи"ни тез-тез ўқияпмиз. Бу Рисолаларга бизлар нондан, сувдан, ҳаводан ҳам зиёда муҳтож эканимизни, ўқиган сари идрок этяпмиз, англаяпмиз. Шу тарзда Нур Рисолаларини қайта-қайта ўқияпмиз. Нур Рисолалари бизнинг руҳимиздир, қалбимиздир, бошимизнинг тожидир, кўнглимизнинг нуридир. Нурларни сийнамизга босамиз. Уларни ёнимиздан, тилимиздан, сўмкачамиздан қўймаймиз.

Устозимиз! Нур Рисолаларидаги иймон нурлари, биттадан гули Муҳаммадий (Алайҳиссалоту Вассалом) кабидир. Биз бу асарларингизни бизга нақадар фойдали эканини, руҳимизга, қалбимизга қай даража таъсир қилганини тил билан ифодалашдан ожизмиз.

Устозимиз, Нур талабалари ўқийдиган мислсиз ва ўхшаши ҳам дунёда бўлмаган "Жавшанул Кабир" исмли Пайғамбаримиз Алайҳиссалоту Вассалом Афандимиз Ҳазратларининг дуолари ва кўп савобли, кўп нурли, кўп фазилатли салавоти шарифаларингизни қўлга киритдик, ўқишни бошладик. Сиз давом этдирган бу жуда қийматли, кўп муборак вирдлар, бизнинг зикримиз, бизнинг вирдимиз бўлди, Алҳамдулиллоҳ! Аммо энг зиёда, рисолаларни ўқимоққа ғайрат қиляпмиз, унга аҳамият беряпмиз.

Аудио мавжуд эмас