ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 150
(1-156)

Рисолаи Нур, иймон ва Исломият йўлидир. Энг гўзал, энг ширин, энг завқли нуроний ҳақиқатлар Рисолаи Нурдадир. Инсон калимаи тавҳидни зикр қилганда, Қуръон ўқиганда, қалби қанчалик Илоҳий бир ишқла тўлса, Рисолаи Нурни ўқиганда ва тинглаганда ҳам шундай бўлади. Чунки Рисолаи Нур бошдан охиргача калимаи тавҳиднинг ҳақиқатларини дарс беради. Қуръон ҳақиқатларини, тавҳид ҳақиқатларини бизга англатиб, қалбимизга, ақлимизга, руҳимизга нақш солмоқда. Ҳаммасини ҳам керагича англай олмасакда, англай олганимиз бизни қутқармоқда. Биз англаёлмаган юксак ҳақиқатлар ҳам, маънан бизни таъсирлантирмоқда, файзлантирмоқда, нурлантирмоқда. Шунинг учун Нур Рисолалари кўп марталаб ўқилмоқда, такрор-такрор мутолаа қилинмоқда.

Устоз Афандимиз Ҳазратлари, Сиз алдамайдиган, ўзию-сўзи бир бўлган, илмига амал қилган ҳақиқий бир муршиди комилсиз. Сизга таклиф этилган ҳадяларни ҳозирга қадар рад этмаган бўлсайдингиз, олтиндан сарой қурдирардингиз. Сиз Нур Рисолалари ила ҳақиқий бир Устоз, ҳақиқий энг буюк муршиддирсизки, ўзингиз учун дунё манфаатларини тўпламадингиз, дунё сарватларини жамғармадингиз... Дунёни тарк этдингиз. Фақат Аллоҳни розилиги учун иймон дарсларини бердингиз, Қуръонга хизмат қилдингиз. Хуллас, Сиздаги бу ихлос туфайли, биз аёллардан ташқари миллионлаб эркаклар, кексалар, ёшлар, китобларингизга ошиқмоқдамиз... дарсларингизни ўқишда берилиб давом этмоқдалар.

Аудио мавжуд эмас