ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 146
(1-156)

Диний дарс беряпман дея, бу софдил аёлларни алдаб, янглиш йўлларга ташвиқ этган кимсаларнинг ёнига бормайдиган бўлдик. Чунки Рисолаи Нур бизнинг кўзимизни очди. Рисолаи Нурни ўқишдан аввал буларни билмас эдик. Бошқа нарсаларга, бошқа ҳавасларга эргашиб, гуноҳ қилаётган эдик. Пок Ислом аёлининг шарафига ярашмаган, Оврупали кофирларнинг вазиятларини тақлид қилишга берилиб кетаётган эдик. Рисолаи Нур бизни жаҳолатдан, у чиркин нарсалардан қутқарди. Гуноҳлардан узоқлаштирди, савобларга ноил қилди. Рисолаи Нур бизнинг ҳар дардимизга дармон, фожиаларимизга нурли бир малҳам бўлди. Энди иймонимиз комилки, Рисолаи Нур ҳар нарсага даводир. Бу жуда нуроний, жуда файзли асарлар бизга кифоядир. Бошқа нарсаларни излашга эҳтиёж қолдирмайди.

Биз аёллар, Алҳамдулиллаҳ динимизга боғлиқмиз. Аммо, бизга ҳақиқий бир суратда динимизни ўргатадиган, бизни ибодатга, гўзал амалларга, гўзал ахлоққа етаклайдиган асарлардан маҳрум қилингандик. Динсизлар аёлларни адаштирдилар. Шунинг учун бизга Қуръон йўлини ўргатган Исломиятнинг нурли, саломатли йўлида иймон илмидан таҳсил берувчи Нур Рисолалари каби бир муршиди комил лозим эди.

Аудио мавжуд эмас