ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 137
(1-156)

Сизга Ҳазрати Пайғамбаримизнинг (А.С.М.) йигирманчи асрдаги вакили ва Қуръон жамоатининг халоскори деганимизда, бир ҳақиқатни ифодалаганимизга ишонамиз.

Қуръонимиз, маҳмадона ақлларнинг фалсафаси билан, инкор этиш истанилган ҳолда, Рисолаи Нур Қуръоннинг бир ойнадорлигини ўтаб, биз авомларга ҳам бу китоб Аллоҳнинг қонуни эканини ва фақат бу қонунгина абадий саодатга олиб борувчи бир раҳбар эканини ошкора кўрсатяпти. Кеча билмасдик, бугун англаяпмизки, олий динимиз бўлган ва самовий динларнинг сузилган қаймоги ва бутун руҳларнинг озуқаси бўлган бу "қуёш"ни инкор этувчиларнинг даврида шундайин бир тушунча пайдо қилганки, бу фожиалар ва қўрқинчли тушунча, на фиръавнларда ва на Абу Жаҳлларда мавжуд эди.

Бугун нашр қилинган бу ҳаётингиз тарихида ҳам кўриладики; сиз Ҳазрати Устозимиз Бадиуззамонга татбиқ этилган зулмлар Барла яйловига сургунингиздан бошланади. Испарта, Эскишаҳар, Қастамўну, Денгизли, Амиртоғ ва Афёнга сургун қилинганингизда, зоҳиран дин душманлари тарафидан сургун қилингандингиз. Ҳақиқатда эса, минглаб аҳли иймоннинг ва ҳақ сўзга ташна китобхонларнинг кўнгилларини фатх этиб қутқарадиган Раббоний бир маъмур эдингиз.

Аудио мавжуд эмас