ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 34
(1-156)

Ҳа, эй мен каби кекса биродар ва ҳамширалар! Модомики, охират бор ва модомики у боқийдир ва модомики дунёдан ҳам гўзалдир ва модомики бизни яратган зот ҳам Ҳакийм, ҳам Раҳиймдир... Кексаликдан шикоят ва афсус этмаслигимиз керак. Аксинча кексалик, иймон ила ибодатда камол ёшига етиб, ҳаёт вазифасидан озод этилиш ва истироҳат учун олами раҳматга кетмоқлик аломати эканини тушунган ҳолда, ундан мамнун бўлмоғимиз даркор.

Ҳа, ҳадисда ривоят қилинишича, башариятнинг энг мумтоз шахсиятлари бўлмиш юз йигирма тўрт минг анбиёларнинг фикр бирлиги ва тавотури ила, қисман шуҳудга ва қисман ҳаққал-яқийнга таянган ҳолда, иттифоқан, охиратнинг мавжудлигини ва инсонларнинг у ерга юборилишини, ҳамда бу коинот Холиқи қатъий ваъда қилган охиратни келтиришини хабар берганлар. Шунингдек, уларнинг берган хабарларини кашф ва шуҳуд ила илмал-яқийн суратида тасдиқлаган юз йигирма тўрт миллион авлиёлар охиратнинг мавжудлигига келтирган шаҳодатлари ва бу коинот Сониъи Ҳакиймининг барча исмларининг бу дунёда кўрсатган жилвалари ила бир боқий оламни яққол тақозо қилгани, яна охиратнинг мавжудлигига далолат қилади.

Аудио мавжуд эмас