ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 35
(1-156)

Ҳамда ҳар йилнинг баҳорида, рўйи заминдаги тик турган ҳадду хисобсиз ўлган дарахтларнинг жанозаларини "Кун фаякун" амри ила тирилтириб, "Баъсу баъдал мавт"га сазовор қилган ва қайта тирилишнинг юз минглаб намунаси тарзида, ўсимликлар тоифаларидан ва ҳайвонот миллатларидан уч юз минг навларини қайта тирилтирган бир ҳадсиз қудрати азалия ва беҳисоб, исрофсиз бир ҳикмати абадия ва ризққа муҳтож барча жонзотларни камоли шафқат ила ғоят ажиб бир тарзда озиқлантирган ва ҳар баҳорда оз бир вақт ичида зийнат ва ҳуснларининг беҳисоб навларини намоён этган боқий бир раҳмат ва бир доимий иноят яққол тарзда охиратнинг мавжудлиги муқаррар эканини кўрсатади. Ва бу коинотнинг энг мукаммал меваси ва коинот Холиқининг энг севган санъати ва коинот мавжудотлари ила энг кўп алоқадор бўлган инсоннинг шиддатли, мустаҳкам ва доимий орзуси бўлган бақо севгиси, абадиятга иштиёқи ва чексиз орзулари, яққол ишора ва далолат қилиб, бу олами фонийдан кейин бир олами боқий ва бир дорул-охират ва бир дорус-саодат борлигини шу даража қатъий бир суратда исбот этадиларки, охиратнинг мавжудлигини, дунёнинг мавжудлиги қадар шубҳасиз қабул этмоқ даркорлигини кўрсатади. (Изоҳ)

--------------------------------

(Изоҳ): Ҳа, субутий бир амрдан хабар бериш қанчалик қулай ва уни инкор ва ман қилиш ғоят мушкул экани қуйидаги мисолдан кўриниб турибди. Шундайки: бир одам: "Мевалари - сут консервалари бўлган ғоят ажиб бир боғ ер куррасида бор," деса.

Аудио мавжуд эмас