ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 38
(1-156)

Ҳа, мен ўз ватанимда ғариб бўлганим каби, шу эллик йиллик умримда менинг завол топган дўсту ёрларимдан ажраб қолишим ва уларнинг орқаларидан йиғлаб қолишим, бу ватан ғурбатидан кўра қайғули ва аламли бир ғурбатдир. Ва бу кеча ва тоғнинг ғарибона вазиятидаги ҳазин ғурбатидан кўра қайғули ва аламли бир ғурбатга яқинлашмоқдаман. Бу билан кексалик менга, бутун дунёдан бирданига айрилиш замони яқинлашганини хабар қилмоқда. Бу ғурбат ичра ғурбат ва бу маҳзунлик ичра маҳзунликдаги вазиятдан бир умид, бир нур изладим.

Бирдан Иймони Биллоҳ мададга келди. Шундай бир унсият баҳш этдики, мени икки томондан ўраб олган ваҳшат, агар минг марта зиёдалашса ҳам, Иймони Биллоҳдан келган ул тасалли унга кифоя қилар эди.

Ҳа, эй муҳтарам ва муҳтарама кексалар! Модомики, Раҳийм бўлган бир Холиқимиз бор экан, бизлар учун ғурбат йўқдир. Модомики У бор экан, биз учун ҳамма нарса бор. Модомики У бор ва малоикалари ҳам бор экан, шундай бўлгач, бу дунё бўш эмас.

Аудио мавжуд эмас