ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 41
(1-156)

Ўнгга, яъни мозий бўлган ўтмишга боқиб тасалли излар эканман, ул мозий менга падаримнинг ва аждодимнинг ва зотимнинг бир катта мозори суратида кўринди, тасалли ўрнига ваҳшат берди.

Сўл тарафим бўлмиш истиқболга дармон излаб боқдим. Кўрдимки, менинг ва мен кабиларнинг ва келажак наслларнинг катта ва қоронғи бир қабри суратида кўринди, унсият ўрнига даҳшат берди.

Ўнг ва сўлдан ваҳшатга тушиб, ҳозир кунимга боқдим. ғафлатли ва тарихворий назаримга, ҳозирги кун чала ўлик ҳолида ва жон талвасасида изтироб чекаётган жисмимнинг жанозасини олиб бораётган бир тобут суратида кўринди.

Сўнгра бу томондан ҳам маъюс бўлиб, бошимни кўтардим ва умрим дарахтининг учига боқдим. Кўрдимки, у дарахтнинг биргина меваси бор бўлиб, у ҳам бўлса, менинг жанозамдир, дарахт учидан туриб менга боқаётир.

Бу томондан ҳам ваҳшатга тушиб, бошимни пастга эгдим. Умр дарахтининг остига, илдизига боқдим.

Аудио мавжуд эмас