ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 46
(1-156)

Балки у иймоннинг ўзи, ул жузи ихтиёрийнинг қўлида бир йўлланма бўлади. Ҳам, у жузи ихтиёр дейилган инсон қуроли, гарчи ўз моҳиятида ҳам қисқа, ҳам ожиз, ҳам нуқсонли бўлсада, аммо худди бир аскар оз бир қувватини давлат номидан истеъмол этса, ўзининг қувватидан минглаб даража ортиқ ишлар қила олганидек, у кичик жузи ихтиёрий ҳам иймон ила Жаноби Ҳақ номидан, унинг йўлида истеъмол этилса, беш юз йиллик масофа кенглигидаги бир Жаннатни қозониши мумкин.

Ҳам яна иймон, ўтмиш ва келажак замонга сўзи ўтмайдиган у жузи ихтиёрийнинг тизгинини жисмнинг қўлидан олиб, қалб ва руҳга таслим этади. Руҳ ва қалбнинг ҳаёт доираси эса, жисм каби, ҳозирги замонгагина хос бўлмаганидан, ўтмишдан жуда кўп йиллар ва келажакдан ҳам жуда кўп йиллар унинг ҳаёт доирасига дохил бўлганидан, у жузи ихтиёрий кичикликдан чиқиб, умумият касб этади. Ўтган замоннинг энг чуқур дараларига иймон кучи ила кира олгани ва қайғуларнинг зулматларини даф этолгани каби, нури иймон ила келажакнинг ҳам энг баланд тоғларига қадар чиқади, қўрқувларни кетказади.

Аудио мавжуд эмас