Ҳам, рамзан дейди: ўлган дарахтларнинг тирилиб, яшил тусга киришини кўриб турибсиз. Худди шунга ўхшаб, ўтиндек суяклар ҳам бир кун келиб қайта жонланади. Сиз буни қиёс этиш ўрнига, ақлдан узоқ кўрмоқдасиз. Ҳам, Самовот ва Арзни яратган Зот Самовот ва Арзнинг меваси бўлмиш инсонга ҳаёт ва мамот беришдан ожиз бўладими? Улкан бир дарахтни идора қилади-ю, унинг мевасига аҳамият бермасдан, бошқага ҳавола этадими? Жамики дарахтларнинг натижасини қўйиб, ҳар бир бўлаги ҳикматла йўғрулган хилқат шажарасини абас ва беҳуда яратади, деб ўйлайсизми? Қуръон дейди: Ҳашрда сизни қайта тирилтирадиган Зот шундай бир Зотдирки, бутун коинот Унинг амрига мунтазир аскар ҳукмидадир.
амрига мукаммал итоат ила бўйин эгадилар. Бир баҳорни яратиш Унинг учун бир чечакни яратишдек қулайдир. Барча ҳайвонотни ижод этиши Унинг қудратига бир пашшани яратишидек осон бўлган бир Зотдир. Шундай бир зотга қарши келиб:
дея қудратига ожизона майдон ўқилмас.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى