ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 149
(1-164)

Масалан: калимаси ила шундай ифода қилади: Ҳашрда ҳар кимнинг жамики аъмоли бир саҳифа ичида ёзилган ҳолда нашр этилилади. Бу масала ўз ҳолича жуда ажиб бўлгани учун ақл бунга йўл тополмайди. Аммо, сурада ишорат этилганидек, ҳашри баҳорийда бошқа нуқталарнинг ўхшаши бўлгани каби, нашри суҳуфнинг ўхшаши ҳам жуда яққолдир. Чунки ҳар мевали дарахт ва чечакли ҳар ўсимликнинг ҳам амаллари бор, феъллари бор, вазифалари бор. Асмои Илоҳияни кўрсатиш учун қай шаклда тасбиҳот этаётган бўлса, шундай убудийятлари бор. Хуллас, унинг бутун амаллари, ҳаёт тарихлари билан бирга, барча данак ва уриғларида ёзиб қолиниб, бошқа бир баҳорда, бошқа бир заминда униб чиқади. Олган шакл ва сурат лисони ила оналарининг ва аслларининг аъмолини ғоят аниқ бир тарзда зикр қилгани каби, шах, новда, япроқ, чечак ва мевалари ила саҳафаи аъмолини нашр этади. Хуллас, кўз ўнгимизда бу Ҳакиймона, Ҳафийзона, Мудаббирона, Мураббиёна, Латифона ишларни қилгувчи - Удир. Ва У:
дея хитоб қилади. Бошқа нуқталарни бунга қиёс айла. Қувватинг етса, яширин маъноларинида топ.

Сенга ёрдам учун шуни ҳам айтамизки:

Аудио мавжуд эмас