ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 151
(1-164)

Гоҳо бўладики, Ой унинг юзига қарши парда бўлади, муомаласини бир оз сусайтиради ва молини ҳам, муомала дафтарини ҳам йигиштиради. Худди шунинг каби, албатта, у маъмур ҳам вақти келганда у вазифадан четлатилади. Ҳатто четлатилишга ҳеч қандай сабаб топилмаси, қуёшнинг юзидаги ҳозирча кичик, аммо катталошмоққа юз тутган икки доғи баҳона қилинадию изни Илоҳий ила ер бошидан сочиб турган зиёсини яна амри Раббоний ила қайтариб олади ва унга: "Энди ерда ишинг қолмади..." дейилади. "Жаҳаннамга бор, сенга ибодат этиб, сенингдек бир маъмури мусаххарни садоқатсизликла тахқирларганларни ёқ!" дейилади. Ва ул қуёш дог тушган қора юзи ила фармонини ўқийди.

Аудио мавжуд эмас