ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 153
(1-164)

Ва шу коинотнинг энг мукаммал меваси ва коинот Холиқининг энг севгили маснуъи ва коинотдаги мавжудотлар ила энг кўп алоқадор бўлмиш инсонда шиддатли бир тарзда, заррача сусаймай ва доимо "бақо истаги", "абадийят шавқи" ва "аъмоли сармадийят" мавжудки, улар бу олами фонийдан кейин бир олами боқий ва бир дори охират ва бир дори саодатга очиқойдин ишорат ва далолат қилади, борлигини қатъий бир суратда исбот этади. Дунёнинг борлиги қабул этилганидай, охиратнинг борлигини очиқ-ойдин қабул этмоқни ҳам лозим қилади. (Ҳoшия) Модомики Қуръони Ҳакиймнинг бизга берган муҳим бир дарси иймони бил-охиратдир ва ул иймон ҳам йу қадар қувватлидир, демак, ул иймонда шундай бир умид ва тасалли борки, агар юз минг кексалик бир шахс бошида жамланса, бу иймондан келгувчи тасалли уларга бас кела олади.

Биз қариялар деб кексалигимиздан севинмоғимиз лозим...

Аудио мавжуд эмас