ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 154
(1-164)

(Ҳошня) Ҳа, субитий бир амрдан хабар бериш осон, инкор этиш ва ё уни манъ қилиш ғоят мушкул экани бу тамсилдан кўриниб турибди. Масалан, биров: "Курраи Арзда сут консервалари етишадиган ғоят хориқо бир боғ бордир", деса, бошқаси бунга жавобан: "Йўқдир", деса, хабар етказгувчи одам ўша боғни ё у багнинг меваларидан баъзи намуналарни кўрсатибоқ даъвосини осонгина исботлайди.

Инкор этаётган одам эса, йўқлигини исботлаш учун бутун Курраи Арзни кўриб чиқиш ва кўрсатиши лозим бўлади. Худди бунинг каби, Жаннатдан хабар бергувчилар юз минглаб томчиларини, меваларини, аломатларини кўрсатиб кетлганлар.. Ҳолбуки, тасдиқ учун икки шоҳиди содиқнинг гувоҳлиги кифоядир. Аммо унинг мавжудлигини инкор эттувчи кимса ҳадсиз бир коинотни ва чексиз бир абадий замонни ахтариб чиқиши ва бир-бир элакдан ўтказиши лозим бўладики, шундан кейингина инкорини исботлай олади. Хуллас эй кекса биродарлар, охиратга иймоннинг нақадар қувватли эканини англангиз..,

Саид Нурсий


Аудио мавжуд эмас