ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 152
(1-164)
ИЛОВАНИНГ БЕШИНЧИ БЎЛИМИ

Ҳа, ҳадис ҳақиқатларидан аёнки, навъи инсоннинг энг мумтоз шахсиятлари бўлмиш юз йигирма тўрт минг анбиё ижмоъ ва тавотур ила қисман шуҳудга ва қисман ҳаққал-яқийнга таянган ҳолда, якдил бўлиб, охиратнинг вужудидан ва инсонларнинг у ерга юборилишидан ва бу коинот Холиқи қатьий ваъда қилган охиратнинг келишидан хабар берганлар. Шунингдек, улар берган хабарларни кашф ва шуҳуд ила, ъилмал-яқийн суратида тасдиқ этган юз йигирма тўрг миллион авлиёнинг у охиратнинг борлигига берган шаҳодатлари ва бу коинот Сонеъи Ҳакиймининг жамики исмлари бу дунёда кўрсатаётган жилвалари бир олами бақони билбадоҳа иқтизо этади. Ва бунинг ўзи яна охиратнинг вужудига далолатдир. Ва ҳар йили баҳорда рўйи заминда қад кўтаргувчи

беҳисоб ўлик дарахтларнинг жанозаларини амри ила тирилтириб, га эриштиргувчи ҳашр ва нашрнинг юз минглар намунаси ўсимликлар тоифаларидан ва ҳайвонот миллатларидан уч юз миг навъларни ҳашр ва нашр этган чексиз бир Қудрати Азалийя, ҳисобсиз ва исрофсиз бир Ҳикмати Абадийя ҳамда ризққа муҳтож жамики зируҳларни камоли шафқат ила ғоят хориқо бир тарзда парваришлаётган ва ҳар баҳорда, озгина вақтда беҳисоб зийнат навъларини, гўзалликларини кўрсатаётган бир Раҳмати Боқия ва бир Инояти Доима охиратнинг вужудини очиқ-ойдин лозим қилади.

Аудио мавжуд эмас