ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 150
(1-164)

каломи ’’таквир" лафзила, яъни, ўрамоқ ва жамъ қилмоқ маъноси ила порлоқ бир тамсилга ишорат қилади ва, шунингдек, ўхшашига ҳам ишорат қилади.

Биринчиси: Жаноби Ҳақ адам ва асийр* ва само пардаларини очиб, дунёни ёритгувчи олмосмисол бир лампани - қуёшни хазинаи Рахматидан учиқариб, дунёга кўрсатади. Дунё беркитилгандан сўнг у олмосни яна пардаларига ўраб қўяжак.

* Асийр - бутун коинотда бор бўлиб, ҳар тарафни қоплаган латиф жисм. Элактр, ёруглик ва ҳароротнинг тарқалишига восита бўладиган модда. Кўринмайдиган аммо мавжудлиги барча аҳли илм тарафидан қабул қилинган латиф, юпқа, эластиксимон оқувчи жисм.

Иккинчиси: Ёхуд зиё каби молини ёйиш ва замин узра порлаётган зиёни навбатманавбат зулматга алмаштириб туриш иши билан вазифаланган бир маъмур ҳар оқшом зиё йўқолиши билак молини йигиштириб олади. Шунга ўхшаб, гоҳо бўладики, бир булут пардаси тушиб, савда-сотиғини камроқ қилади.

Аудио мавжуд эмас