ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 144
(1-164)

Худди шунинг каби, лашкармисол бутун ҳайвонот ва бошқа зиҳаётларнинг аскармисол жасадларини камоли интизола ва меъзони ҳикматла йўқдан бор қилиб, у баданларнинг зарраларини ва латифаларини амри ила ўз ўрнига келтирадиган ва ҳар асрда, ҳатто ҳар баҳорда рўйи заминда юз минглаб лашкармисол ҳаёт соҳибларининг навъларини ва тоифаларини ижод этадиган бир Зоти Қодийри Алийм аскармисол бир жасаднинг низоми остида бирбири билан учрашгувчи зарроти асосия ва ажзои аслияни бир наъра ила, яъни, Сури Исрофилнинг садоси ила бир ерга жамъ қилишини билатуриб, "Бу қандай мумкин?" дея инкор маъносида савол сўраса, бўладими? Сўралса ҳам, аҳмоқона бир телбалик бўлади.

Ҳам, Қуръон охиратда Жаноби Ҳақнинг хориқо ишларини қалбга қабул эттирмоқ учун ҳозирлик моҳиятида ва зеҳнларни тасдиқлашга тайёрламоқ учун бир тайёргарлик суратида Аллоҳнинг дунёдаги ажойиб ишларини зикр этади. Ва ёхуд истиқболга ва охиратга тааллуқли илоҳий ажиб ишларни шундай бир суратда зикр этадики, кўзимизга кўринаётган кўп ўхшашлари ёрдамида қаноат ҳосил қиламиз.

Аудио мавжуд эмас