ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 141
(1-164)

ва яна жамики дарахтларнинг жамики гуллари ва мевалари ва япроқлари, ўтган баҳорнинг маҳсулоти каби, яшиндек бир суръатла ижод қилиниши; ҳам, ул баҳорнинг мабдаълари бўлмиш сонсаноқсиз уруғчаларнинг, данакларнинг, илдизларнинг бирдан биргаликда уйғонишлари, инкишофлари ва жонланишлари; ҳам, тикка, қоқ суякдан иборат жасад янглиғ жамики дарахтларнинг жанозалари бир амр ила дафъатан "Баъсу баъдал мавт"га эришишлари ва нашр бўлишлари; ҳам, жажжи ҳайвонот тоифаларининг ҳадсиз турларига ниҳоят даражада санъатли бир шаклда ҳаёт берилиши, билхосса, пашшалар тоифасининг ҳашрлари ва, билхосса, доимо юзини, кўзини, қанотини тозалаш ила бизга таҳоратни ва покликни эслатиб турадиган ва юзларимизни сийпалайдиган кўзимиз ўнгидаги бу тоифанинг бир йил ичида нашр бўлган қисми одамзотнинг Одам Ато замонидан бери ўтган сонидан ҳам кўп бўлгани ҳолда, ҳар баҳорда бошқа мавжудот тоифалари билан бирга бир неча кун ичида яна иншо бўлишлари ва тирилишлари ва ҳашр этилишлари буларнинг ҳаммаси, албатга, Қиёмат кунида инсон жасадларининг қайта тирилишига бир мисол эмас, балки минглаб мисоллардир.

Ҳа, дунё - дорул ҳикмат, охират эса -дорул қудратдир. Шу боис дунёда Ҳакийм, Мураттиб, Мудаббир, Мураббий каби кўп исмларининг тақозоси ила дунёда нарсаларнинг ижоди бир даража тадрижий ва вақти-вақти билан бўлиб туриши Ҳикмати Раббонийя тақозо этган ишдир.

Аудио мавжуд эмас