ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 140
(1-164)
¯ ИККИНЧИ МАСЪАЛА.

Жасадларнинг тирилмоғига мисол эса, будир:

Жуда катта бир шаҳарда, шодиёна бир кечада, биргина марказдан, юз минглаб элактр чироқларини бир онда, замонсиз жонлантириш ва ёруғлик тараттириш мумкин бўлганидек, бутун Курраи Арз юзасида ҳам юз миллионлаб чироқларга биргина марказдан нур бериш мумкиндир. Модомики Жаноби Ҳақнинг элактр каби бир махлуқи ва меҳмонхонасининг бир хизматкори, бир чироқбони ўз Холиқидан олган тарбияси ва интизом дарси туфайли бундай бир фавқулодда ҳолатга ноил бўлаётган экан, албатта, электр каби минглаб нуроний хизматкорларининг тамсил этганлари ҳикмати Илоҳийянинг мунтазам қонунлари доирасида Ҳашри Аъзам ҳам кўз очиб юмгунча, бир онда вужудга келиши муқаррардир.

УЧИНЧИ МАСЪАЛА.

Жасадларнинг бир онда иншо бўлишларига мисол шуки:

Баҳор фаслида бир неча кун ичида навъи башардан минг карра кўп бўлган дарахтларнинг жамики япроқлари худди ўтган баҳордагидек бирдан мукаммал бир суратда иншо этилиши;

Аудио мавжуд эмас