ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 137
(1-164)

Балки ҳар бир олам ўз қобилиятига кўра ул зиёнинг жилвасига ноилдир ва коинот бутун оламлари ила ул жилва туфайли тирикдир ва ёругдир. Акс ҳолда, залолотнинг назарига кўринаётгандек, муваққат ва зоҳирий ҳаёт остида ҳар бир олам биттадан улкан ва мудҳиш жаноза, биттадан зулматли вайрона олам бўлар эди.

Хуллас, Қадарга ва Қазога иймон рукнининг кенг бир тарафи ҳам сирри ҳаётла тушунилади ва собит бўлади. Яъни, олами шаҳодат ва ҳозирда мавжуд нарсарар интизомлари ва натижалари ила тирик эканликлари қандай кўринаётган бўлса, худди шунингдек, олами ғайбдан деб ҳисоблангувчи ўтмиш ва келажак махлуқотнинг ҳам маънан тирик бир вужуди маънавийлари ва биттадан руҳли субути илмийлари бордирки, Қазо ва Қадар лавҳининг воситаси ила у маънавий ҳаётнинг асарлари тақдир этилган номи ила кўринади ва намоён бўлади...

Аудио мавжуд эмас