ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 135
(1-164)

Ҳам ҳаёт "Иймони Билқодар" рукнига хам боқади, уни рамзан исбот этади. Чунки, модомики ҳаёт, олами шаҳодатнинг зиёси ва ул зиё бу олами шаҳодатни истило этали; ҳам ҳаёт, борликнинг натижаси ва ғояси, Холиқи коинотнинг энг жомеъ ойнаси, фаолияти Раббонийянинг энг мукаммал намунаси ва мундарижаси ва бир нави дастури хукмида экан, албатта, олами ғайб, Яъни мозий ва мустақбал, яъни ўтмиш ва келажак махлуқотнинг ҳаёти маънавиялари ҳукмидаги интизом ва низом ва маълумият ва машҳудият ва тааййун ва авомири таквинияларнинг тобеъликка ҳозир бир вазиятда бўлишларини сирри ҳаёт тақозо этади. Масалан, бир дарахтнинг асл уруғи ва илдизида, сўнгида меваларидаги уруғларида ҳам, айнан дарахтнинг ўзи каби, бир нави ҳаёт тарзи бордир. Ҳатто улар дарахтнинг ҳаётий қонунларидан ҳам нозик бир ҳаётий қонунларга эгадирлар.

Ҳам, масалан, бу баҳордан олдинги куз қолдирган уруғ ва илдизларнинг, бу баҳор кечиб, келгувси баҳорларга қолдирадиган уруғ ва илдизларнинг бу баҳордаги янглиг жилваи ҳаётлари бор ва улар ҳаётий қонунларига тобеъдирлар. Худди шунинг каби, коинот дарахтининг ҳам, жамики шоху новдалари билан бирга, ҳар бирининг бир мозийси ва бир келажаги бор. Утмиш ва келажак ҳоллардан ва вазиятлардан ташкил бўлган бир силсиласи бор.

Аудио мавжуд эмас