ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 142
(1-164)

Охиратда эса, ҳикматдан кўра кўпроқ Қудрат ва Раҳмат намоён бўлгани учун моддага ва муддатга ва замонга ва кутишга эҳтиёж қолмайди, нарсалар бирдан иншо этилади. Бу дунёда бир кунда ва бир йилда қилинган ишлар охиратда бир онда, бир лаҳзада иншо этилишига ишоратан Қуръони Мўъжизул Баён:

дея фармон қилади.

Агар Ҳашрнинг келишини келгуси баҳорнинг келиши каби қатъий бир суратда англашни истасанг, Ҳашрга доир "Ўнинчи Сўз" билан "Йигирма тўққизинчи Сўз"га диққат билан боқ, кўр. Агар ўшанда ҳам, баҳорнинг келишига ишонганингдек инонмасанг, кел, бармоғингни кўзимга суқ...

ТЎРТИНЧИ МАСЪАЛА.

бўлган мавти дунё ва Қиёматнинг қўпиши:

Бир онда бир сайёра ва ёки бир думли юлдузнинг амри Раббоний ила куррамизга, меҳмонхонамизга келиб урилиши бу хонамизни хароб қила олади. Худдики, ўн йилда барпо қилинган бир саройнинг бир дақиқада хароб булмоғи каби...

Аудио мавжуд эмас