ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ | ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ. | 12
(1-73)

Ҳа, хасталик бу маънони бизга хотирлатиб дейдики: "Сенинг вужудинг тошдан, темирдан эмас. Балки доимо парчаланмоққа мойил хилма-хил моддалардан таркиб топган. ўурурни ташла, ожизлигингни тан ол, моликингни тани, вазифангни бил, дунёга нима учун келганингни ўрган," дея, қалб қулоғига яширин шивирлайди.

Ҳам модомики дунёнинг лаззати, завқи давомли эмас экан ва хусусан ҳалол бўлмаса, ҳам давомсиз, ҳам аламли, ҳам гуноҳли экан, у завқни йўқотганингга хасталикни баҳона қилиб йиғлама. Аксинча, хасталикдаги маънавий ибодат ва охиратга оид савоб жиҳатини ўйла, ундан завқ олишга интил.

ЕТТИНЧИ ДАВО

Эй сиҳатининг лаззатини йўқотган хаста!

Сенинг хасталигинг сиҳатдаги Илоҳий неъматнинг лаззатини қочирмайди, аксинча, тоттиради, зиёдалаштиради. Чунки бир нарса давомли бўлса, таъсирини йўқотади. Ҳатто ҳақиқат аҳли бир овоздан дейдики: Яъни, "Ҳар нарса зидди ила билинади".

Аудио мавжуд эмас