ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ | ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ. | 11
(1-73)
Эй дунё завқини ўйлаб, хасталикдан изтироб чекаётган қардошим!
Бу дунё агар доимий бўлсайди;
ва йўлимизда ўлим бўлмасайди;
ва фироқ ва заволнинг шамоллари эсмасайди;
ва мусибатли, тўфонли истиқболда маънавий қиш мавсумлари бўлмасайди, мен ҳам сен билан бирга сенинг ҳолингга ачинган бўлардим.Аммо модомики бир кун келиб дунё бизга: "Қани, ташқарига!" деб, фарёдимизни тингламас экан, у бизни ташқарига қувмасдан бурун биз бу хасталик танбеҳи ила ҳозирданоқ унинг ишқидан воз кечмоғимиз керак.У бизни тарк этмасдан аввал, қалбан уни тарк этишга интилмоғимиз лозим.
-------------------------------------------------------(Изоҳ) Бу "Ёғду" фитрий бир тарзда хотирлатилганидан, олтинчи мартабада икки даво ёзилган. Фитрийлигини бузмаслик учун ўшандайлигича қолдирдик; балки бир сир бордир дея ўзгартирмадик.
Аудио мавжуд эмас