ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ | ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ. | 8
(1-73)

Аламлар, мусибатлар айрим исмларининг аҳкомини кўрсатганлари учун уларда ҳикматдан ёғдулар ва раҳматдан шуълалар ҳамда у шуълалар ичра кўп гўзалликлар бўлади. Агар парда очилса, сен қўрққан ҳамда нафратланган ўша хасталик пардасининг ортида ёқимли ва гўзал маъноларни топасан.

БЕШИНЧИ ДАВО

Эй дардга мубтало хаста!

Бу замонда тажрибаларла қаноат ҳосил қилганманки, хасталик баъзиларга бир эҳсони Илоҳийдир, бир ҳадяи Раҳмонийдир. Сўнгги саккиз-тўққиз йилдир, лойиқ бўлмасам ҳам, баъзи ёшлар хасталиги туфайли олдимга дуо сўраб келдилар. Шуниси диққатимни торттики, қайси касалманд ўсмир билан кўришмай, бошқа ёшлардан фарқли ўлароқ, охиратини ўйлай бошламоқда. Ёшлик сархушлиги йўқ. ғафлат босган ҳайвоний ҳаваслардан бир даража ўзини тийган. Мен ҳам уларнинг бардош берса бўладиган бу хасталиклари бир эҳсони Илоҳий эканини уларга хотирлатар эдим. Дердим:

"Қардошим, сенинг бу хасталигингга қарши эмасман. Хасталигинг учун сенга шафқат ҳис этиб ачинмаяпманки, дуо қилсам. Хасталик сени батамом уйғотгунгача сабр қилишга интил.

Аудио мавжуд эмас