ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ | ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ. | 6
(1-73)

Хасталик эса бирдан унинг кўзини очади. Вужудига ва жасадига дейдики: "Лоямут (мангу) эмассан, бебош эмассан, бир вазифанг бор. ўурурни ташла, сени яратганни ўйла, қабрга киришингни бил, шунга кўра ҳозирлан". Хуллас, хасталик бу нуқтаи назардан ҳеч алдамайдиган бир насиҳатчи ва танбеҳ берувчи йўлбошчидир. Ундан шикоят эмас, балки бу жиҳатда унга ташаккур этмоқ, агар жуда оғир келса сабр истамоқ даркор...

ТЎРТИНЧИ ДАВО

Эй шикоятчи хаста!

Сенинг ҳаққинг шикоят эмас, шукрдир, сабрдир. Чунки сенинг вужудинг ва аъзо ва жиҳозларинг сенинг мулкинг эмас. Сен уларни ясаб олмагансан, ёки бирор жойдан сотиб олмагансан. Демак, бошқа бировнинг мулкидир. Уларнинг молики(1) мулкини истаганидек тасарруф(2) этади.

Йигирма Олтинчи Сўзда айтилганидек, масалан, ғоят бой, ғоят моҳир бир санъаткор гўзал бир санъатини, қийматдор сарватини(3) намойиш этиш учун мискин бир одамни маълум бир ҳақ эвазига моделликка ёллаб, келишилган муддат ичида безакли ва ғоят моҳирона тиккан ҳуллани (яъни, кўйлакни) у фақирга кийдиради.

Аудио мавжуд эмас