ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ | ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ. | 35
(1-73)

Машаққатда ва мусибатда бўлса ҳам, умрнинг ўтишини истамайди. ╚Э, қуёш ботмаяпти ё кеча битмаяпти╩, дея сиқилиб: "Уф, уф!" демайди.

Ҳа, ғоят бой, лекин ишсиз, истироҳат тўшагида ётган ва ҳар нарсаси мукаммал бир жанобдан: "Аҳволинг қандай?" деб сўра. Албатта: "Э, вақт ўтмаяпти, кел, бир нарда ўйнаймиз. Ва ёхуд вақтни ўтказиш учун бир овунчоқ топамиз," каби алам аралаш сўзларни ундан эшитасан. Ва ёхуд узундан-узун орзуларга берилганликдан туғилувчи: "Бу нарсам кам, кошки шу ишни қилсайдим," каби шикоятлар эшитасан.

Энди сен бир мусибатзададан ёки ишчидан, қийин ҳолга тушиб қолган бир фақирдан:

"Не ҳолдасан?" деб сўра. Ақли жойида бўлса, айтадики:

"Шукрлар бўлсин Раббимга, яхшиман, ҳаракат қилаётирман. Кошки қуёш тез ботмасайди, бу ишни ҳам битирсайдим! Вақт тез ўтаётир, умр тўхтамай кетаётир. Воқеъда заҳмат чекаётирман, лекин бу ҳам ўтар кетар. Ҳар нарса шундай тез ўтаётир," дея умри маънан нақадар қийматли эканини, унинг ўтаётганига афсусланиш билан билдиради.

Аудио мавжуд эмас